18/01/2023
ЭҲТИЁЖМАНДЛАР ЭЪТИБОРДА...
Вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари туманларда бўлиб, аҳолининг муаммоларини тизимли ҳал этиб бормоқдалар.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатмоқдалар.
Андижон вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходимлари Шаҳрихон туманидаги Бешмаҳалла ва Карнайчи маҳаллаларидаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳабар олдилар.
Жараёнда мутасаддилар хонадон соҳиблари билан мулоқот ўтказиб, уларга зарурий озиқ-овқат ҳамда кўмир маҳсулотларини тарқатмоқдалар.
18/09/2022
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТНИНГ ИЖРОСИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшодбек Каримов иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.
Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, банк-молия, ипотека кредити учун давлат субсидияси, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик суви тармоғи каби масалаларга оид бўлди.
Қабул жараёнида 200 га яқин фуқароларнинг мурожаати тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди.
Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Вақт ва маблағ талаб этиладиган масалалар ижроси қатъий назоратга олинди.
Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.
16/09/2022
Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшодбек Каримов ҳамда Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Акмалжон Мамаюсупов Андижон шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказида бўлиб, марказнинг «Қандолатчилик», «Чеварчилик», «Замонавий пардалар тикиш», «1C Бухгалтерия», «Ошпазлик», «Аёллар сартарошлиги», «Электрик», «Сантехника» йўналиши тингловчилари билан мулоқот қилди.
Мулоқотда ҳозирги кунда долзарб бўлган ишсизлик даражасини камайтириш, аҳолини касб-ҳунарга сифатли ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тушунчалар берилди.
Жараёнларда фуқаролар тамомлаётган йўналишлари бўйича субсидия, ажратилган кредит маблағларини олиш каби масалаларда мурожаат қилдилар.
16/09/2022
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳамда Асака агротехнологиялар техникумида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда GIZ – Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан биргаликда “Андижон вилоятида кооператив тизимни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Унда мева-сабзавот етиштирувчи фермер хўжаликлари ва мева-сабзавот кластерлари ҳамда электрон танлов орқали ажратилган ер майдонлари эгалари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Семинарда мутахассислар томонидан тингловчиларга ишлаб чиқарувчилар кооперативи нима, у қандай фаолият олиб боради, кооператив ва аъзолари ўртасидаги муносабатлар, жамоа бўлиб ишлаш тартиблари ҳақида тушунчалар берилди.
15/09/2022
Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшодбек Каримов Андижон шаҳри, Пахтаобод, Андижон ҳамда Булоқбоши туманларида бўлиб, маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилди.
Учрашувларнинг асосий мавзуси ҳоким ёрдамчиларини фаолияти, муаммолари, улар томонидан билдирилаётган таклифлар ва аҳолининг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлари билан таниш бўлди.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирларда Д.Каримов ҳоким ёрдамчилари томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган амалий ишлар юзасидан аниқ кўрсатма ва вазифалар белгилаб берди.
10/09/2022
Қадрли Дилхирожбек Дилшодбекович!
Сизни бугунги таваллуд топган кунингиз билан самимий муборакбод этамиз.
Мамлакатимизда жумладан, вилоятимизда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ривожланиш босқичларида ҳамда халқимизнинг турмуш даражасини янада юксалишида Сизнинг фидокорона меҳнатларингиз эътирофга молик.
Ушбу қутлуғ санада Сизга мустаҳкам соғлик, метин ирода, бардавом ҳотиржамлик, хонадонингизга файзу-барака, тинчлик-тотувлик, меҳнат фаолиятингизда улкан ютуқ ва зафарлар, юксак марралар тилаймиз.
Ҳурмат билан,
Андижон вилояти Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси жамоаси
08/09/2022
Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшодбек Каримов Андижон шаҳрининг “Мустақиллик”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Соғлом авлод”, “Ёйилма”, "Баркамол", “Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги”, “Қоратут” “Боғишамол” ҳамда “Боғи эрам” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла раислари ва фаоллари ҳамда ҳудуддан сайланган депутатлар билан мулоқот қилди.
Мулоқотларда аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш ва шу орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш ҳақида тушунчалар берди.
Жараёнда фуқаролар маҳалланинг ички йўллар, боғча, мактаб ва кўп қаватли уйларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр, газ таъминотини янада яхшилаш кўчаларга тунги ёритгичлар ўрнатиш каби масалаларда мурожаат қилдилар.
06/09/2022
Избоскан тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Умаров Хожиакбар Зафаржон ўғли Избоскан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Х.Умаров 1993 йилда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. Андижон қишлоқ хўжалиги институти ва Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича агроном, иқтисодчи.
У меҳнат фаолиятини 2018 йилда Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Избоскан тумани кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимидан бошлаб, 2020–2021 йилларда Избоскан тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида бош мутахассис лавозимида ишлаган.
Хожиакбар Умаров янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси Камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва маҳаллабай ишлаш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
05/09/2022
Ҳоким ёрдамчилари ўртасида мини футбол бўйича Андижон вилояти ҳокими кубоги учун мусобақаларнинг финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда Олтинкўл ҳамда Асака туманидаги ҳоким ёрдамчилари чемпионлик учун курашдилар.
Натижада Олтинкўл туманидаги ҳоким ёрдамчилари Асака туманидаги ҳоким ёрдамчиларини 4:3 ҳисобида мағлуб этдилар.