РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фарғона вилоят «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат бошқармаси иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш фаолияти билан шуғулланиб, бугунги кунда Фарғона вилоятидаги айрим худудлардаги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соха объектларига хизмат кўрсатиб келмоқда. Кўрсатилган хизматлар учун қонунларда белгиланган тарифлар ва нормалар асосида хисоб-китоблар амалга оширилмоқда. Хусусан 09.01.2024 йил куни соат 10:30 ва 11:00 вақт оралиғида Фарғона шахар А.Қодирий мавзеси 70-уй 51-хонадонда яшовчи фуқаро Р.Бахромова томонидан корхонамизга қарздорлик масаласига аниқлик киритиш ҳамда хонадонни олди-сотди ишларини амалга ошириш учун маълумотнома олиш учун мурожаат қилган. Ушбу хонадонга бугунги кунда иссиқлик энергияси етказиб берилмётганлиги сабабли охирги 4-5 йил учун
хисоб-китоблар амалга оширилмаган. Лекин етказиб берилган кунлар хисобига ушбу хонадонга қарздорлик хисобланган бўлиб, ушбу қарздорлик 50 000 сўмни ташкил этган. Корхонамизнинг дебетор ва кредитор қарздорликларини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бош Прокуратураси ва Фарғона вилоят бош прокуратурасининг топшириғига асосан нореал ва муддати ўтган қарздорликларини камайтириш мақсадида тегишли чоралар кўрилганлиги ҳамда асосли хужжатларга таянган ҳолда қорздорлик масалалари қайта кўриб чиқилмоқда. Шунингдек хонадон эгаси аниқланмаган тақдирда, маълум хонадон сохиби мурожаат қилгандан сўнг нореал ва муддати ўтган қарздорликлар қайта кўриб чиқилиб тегишли хужжатлар расмийлаштирган ҳолда бекор қилиш чоралари кўрилган. Шу сабабли Фуқаро Р.Бахромованинг мурожаатидан сўнг А.Қодирий кўчаси 70-уй 51-хонадонга хисобланган 50 000 сўм муддати ўтган қарздорлик масаласи ҳам қайта кўриб чиқилиб қарздорлик бекор қилинган ва маълумотнома тақдим этилган. Шу вақт давомида корхонамизнинг мутахассислари томонидан фуқаро Р.Бахромовага қонунларга асосланган ҳолда тушунтириш ишлари олиб борилган. Лекин фуқаро томонидан қонуний тушунтириш ишларини охирига қадар тингламасдан маълумотномани олган ҳолда корхонамизнинг маъмурий биносини тарк этган. Юқорида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан хеч қандай ноқонуний ёки ишлаб чиқариш фаолиятига зид бўлган ҳолатлар кузатилмаганлигини макълум қиламиз.
Фарғона вилоят "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш давлат бошқармаси
Фарғона вилояти аҳолиси ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш
26/09/2023
Фарғона вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда Махсус репортаж | Фарғона вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқдаФарғона вилоят Қурилиш ва Уй-жой ...
28/12/2020
Пресс-тур: Иссиқлик тизими муаммо ва ечим Фарғонадаги марказий қозонхона капитал таъмирдан чиқарилмоқдаФарғона шаҳрида жойлашган “РК-3” марказий қозонхонасини капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш .....
14/12/2020
14/12/2020
Фарғона шаҳрида жойлашган РК-3 марказий қозонхонасига пресс-тур ташкил этилди Фарғона вилоятида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва соҳада ечи...
26/10/2020
🍁⛈Иссиқлик тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
🩸2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида марказлашган иссиқлик таъминотини яхшилаш, кўп квартирали уйларга белгиланган меъёрлар асосида иссиқлик таъминоти хизматларини узлуксиз кўрсатиш мақсадида,
🔍Фарғона вилоят "Иссиқлик манбаи" ИЧДБ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
🏭Ҳусусан, Фарғона шаҳар Фаробий кўчасидан ўтган диаметри 219 мм бўлган
180 метр узунликдаги марказий иссиқлик тармоғи,
💎Фарғона шаҳар А.Қодирий мавзесида жойлашган 102-сонли кўп квартирали уй олд қисмидан ўтган марказий иссиқлик тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилди.
Ахборот хизмати (https://t.me/teplo_fergana)
19/10/2020
⚡️🏭"ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ" ЮЗАСИДАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.
🕰Бугун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Ғ.Джамалов раислигида "Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ресурсларни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш, аҳолини иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш сифати ва даражасини яхшилаш" масалалари юзасидан онлайн видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизматиш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқлари, иссиқлик таъминоти корхоналари раҳбар ходимлари иштирок этди.
🏭🛠Куз-қиш мавсумида аҳолига узлуксиз равишда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб бериш бўйича қўшимча чора тадбирлар белгиланди.
Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати
Click here to claim your Sponsored Listing.
Location
Contact the business
Telephone
Website
Address
Fergana
Opening Hours
| Monday | 09:00 - 17:00 |
| Tuesday | 09:00 - 17:00 |
| Wednesday | 09:00 - 17:00 |
| Thursday | 09:00 - 17:00 |
| Friday | 09:00 - 17:00 |
