Farg'ona shahar hokimligi

Farg'ona shahar hokimligi

Share

Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Farg'ona shahar hokimligi, Fergana.

Photos from Фарғона вилояти ҳокимлиги's post 16/05/2024
12/03/2024

Фарғона шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фарғона шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан Саидов Шарофиддин Билолиддин ўғли Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Шарофиддин Саидов 1997 йилда Риштон туманида туғилган. 2019 йилда Тошкент молия институтини, 2021 йилда Латвия давлати ISMA халқаро университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - молиячи, бизнесни бошқариш.

2019-2020 йилларда Ёзёвон тумани Инвестициялар ва ташқи савдо бўлми етакчи мутахассиси, 2020-2023 йилларда Фарғона вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бош мутахассиси, 2023-2024 йилларда Фарғона вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Photos from Farg'ona shahar hokimligi's post 27/02/2024

Олий таълим муассасаси ва маҳалла ҳамкорлиги

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали хотин-қизлар масъуллари томонидан "Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизларга оид янги қонунлар" мавзусида давра суҳбати ташкилланди.

Тадбирга Фарғона шаҳар хотин-қизлар ишлари бўйича катта инспектор Д.Абдуллаева Фарғона шаҳар Беруний МФЙ хотин-қизлар фаоли И.Халиловалар ташриф буюрдилар.

Суҳбат давомида мавзуга доир видеоролик намойиш этилиб, хулосалар юзасидан талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларини берди ва ҳуқуқий билимлари янада мустаҳкамладилар.

Тадбир давомида Фарғона шаҳар Беруний МФЙ хотин-қизлар фаоли томонидан филиал раҳбарига ушбу лавозимдаги масъуллар фаолияти, маҳалла билан узвий равишда ҳамкорлик қилиб келаётгани учун миннатдорчилик билдириб, маҳалла раиси ташаккурномасини ўқиб эшиттирди.

Photos from Farg'ona shahar hokimligi's post 27/02/2024

21-мактабда Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг шаҳар босқичига старт берилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини таъсис этилган.

Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида уч босқичда ташкил этилади. Айни кунларда мазкур беллашувларнинг биринчи – шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Фарғона шаҳридаги 21-мактабда танловнинг шаҳар босқичи ўтқазилмоқда. Танловда шаҳардаги 38 та мактаблардан 5 нафардан, жами 190 нафар иштирокчилар қатнашмоқдалар.

Тадбирнинг очилиш маросимида вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилафруз Қосимова ва Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқарма бошлиғи полковник Шавкатжон Акбаров, Фарғона шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Наргизахон Иргашевалар ҳамда кенг жамоатчилик, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этишмоқда.

Масъуллар танлов қатнашчиларига омадлар тилашди.Танлов юқори даражада ўтиши учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, синовлар шафоф ва адолатли ўтиши чоралари ҳам кўрилган.

Жараёнларни видео назоратлар орқали жамоатчилик ва ота-оналар ҳам кузатмоқдалар.

Photos from Farg'ona shahar hokimligi's post 23/02/2024

Болалар саломатлигини муҳофаза қилиш муҳим вазифа

Абдулла Қодирий мавзеидаги 27-мактабда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ташаббуси билан умумтаълим мактабларида ўқувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш, бу борада юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш мақсадида "Умумтаълим мактабларда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш" мавзусида семинар ўтказилди. Унда секторлар раҳбарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, мактаб директорлари, шифокорлари, ҳамширалари ва ошхоналар ходимлари, тадбиркорлар, шунингдек масалага даҳлдор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарни шаҳар ҳокими очиб, мактабларда ўтказилган ўрганишлар давомида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг овқатланишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда бугунги кунда таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан соғлом овқатланиш қоидалари бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида ўз фикрларни билдириб ўтди.

Тадбирда шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов ва шаҳар СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи Содиқжон Обиджонов, бўлим методисти Ғайбулло Мамажоновлар ҳам сўзга чиқишиб мавжуд камчиликлар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тайёрланган тақдимотлар бўйича маълумотлар беришди.

Қонунчилигимизда таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланиши учун гўшт, товуқ ва балиқ, сосиска, колбаса, сут, тухум, мева ва сабзавот, ёрма, нон каби маҳсулотларига рухсат этилади. Гамбургер, чизбургер, хот-дог, чипс, кириешки, хрустяшки каби маҳсулотлар мутлақо тақиқланади. Яроқлилик муддати тугаган ва сифати кафолатланмаган, бир кун аввал тайёрланган овқат, ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ ва товуқ маҳсулотлари, уй шароитида қилинган таом ва кремли қандолат турлари ҳам сотилиши мумкин эмас.

Семинар давомида мактаблардаги ошхоналар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, ўқувчиларни соғлом овқатлантириш бўйича зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

19/02/2024



Фарғона шаҳар Ибрат МФЙ Оқ йўл кўчаси 98-уйда яшовчи Сирожиддин ота Холдоров 75 ёшда. Ҳарбий учувчи бўлган бу инсон шукроналик билан кексалик гаштини сурмоқда. Давлат байроғини хонадонига ўрнатиб, фарзандлари, невараю эвараларини ватанпарварликка чорламоқда.

Photos from Farg'ona shahar hokimligi's post 19/02/2024

Владимир 20 ёшида туғилганлик гувоҳномасига эга бўлди

Ҳуқуқий акция доирасида ўтказилган хатловлар натижасида 2004 йилда туғилган Владимир Браховетскийнинг туғилиши қайд этилмаганлиги ойдинлашди. Унинг аризасига асосан судга туғилишни тиклаш юзасидан даъво киритилиб, унга туғилиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб берилди.

Фарғона шаҳар “Совурбулоқ” МФЙда хатлов ўтказилганда, Исломжон Эргашев ва Марғуба Адҳамова 8 йил қонуний никоҳсиз яшаганлиги ҳолати аниқланди. Акция доирасида уларга 14-сонли далолатнома ёзуви қайд этилиб, сайёр тартибда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома топширилди.

“А.Қодирий” кўчасида яшовчи Сайдаввалхон Сайдалиева 2014 йилда Россия Федерациясида туғилган қизи ва 2017 йилда туғилган ўғлига етарли ҳужжатлар бўлмаганлиги сабабли шу кунгача туғилиш гувоҳномаси олиш имконияти бўлмаган. Ушбу ҳолат ҳуқуқий акция давомида аниқлангандан сўнг унинг фарзандларига нисбатан туғилиш гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

13/02/2024



🎬 Farg‘ona shahar "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi ijtimoiy xodimlariga planshetlar topshirildi.

12/02/2024

Фарғона шаҳридаги "Машъал" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Сардор Ашуралиев фаолиятидан

Want your business to be the top-listed Government Service in Fergana?

Click here to claim your Sponsored Listing.

Location

Telephone

Website

Address

Fergana