Жиззах вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида Мирзачўл туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда, прокуратура органларига фуқаролардан жами 13 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 6 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, қолганлари масъуллар томонидан қонуний тартибда кўриб чиқилиши учун назоратга олинди.
Жиззах вилояти прокуратураси
Манзил: 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сайилжойи кўчаси, 65-уй
Телефон: 72-226-1007
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов Шароф Рашидов туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабининг битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.
Учрашувда битирувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарининг таклиф ва фикрлари тингланиб, келиб тушган ҳар бир масала алоҳида назоратга олинди.
Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган сайёр қабулларда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов Дўстлик туманидаги уюшмаган ёшлар, мактаб битирувчилари ҳамда ҳарбий хизматни тугатиб келган ёшлар иштирокида учрашув ўтказди.
Дастлаб, ёшлар учун тумандаги истироҳат боғида ташкил этилган бир қатор кўргазма ва чиқишларда иштирок этишиб, шундан сўнг, ёшларнинг таклиф ва фикрлари тингланди.
Учрашувда давомида ёшлардан келиб тушган 11 та масалалар жойида ижобий ҳал этилди.
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессиясида вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда, вилоят прокурори Б.Иброхимов раҳбарлигида 2026 йил учун коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий омилларни олдини олиш борасида долзарб чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича йўл харитасининг ижросини таъминлаш юзасидан ташкилий масалалар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида Жиззах шаҳарда оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда, прокуратура органларига фуқаролардан жами 16 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 8 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, қолганлари масъуллар томонидан қонуний тартибда кўриб чиқилиши учун назоратга олинди.
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов “Ёшлар куни” муносабати билан Зафаробод туманидаги бир гуруҳ ёшлар билан учрашув ўтказди.
Дастлаб, туманда иқтидорли ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилиб, шундан сўнг, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўрганишга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда уларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларнинг ҳал этилиши алоҳида назоратга олинди.
Тадбир давомида 17 нафар ишсиз ёшлар ўзларига маъқул келган бўш иш ўринларига ишга жойлашишди.
Жиззах вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ва ёшлар учрашуви ўтказилди.
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ва ёшлар учрашуви ўтказилди.
Тадбирда, оммавий ахборот ва жамоатчилик вакиллари, журналист ҳамда блогерлар, уюшмаган ёшлар, ҳарбий хизматни тугатиб келган ишсиз ёшлар иштирок этишиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Дастлаб, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида оммавий ахборот вакилларига маълумотлар берилиб, шундан сўнг иштирок этаётган ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Мулоқот жараёнида, 31 нафар ишсиз ёшлар ишга жойлашди, 5 нафари эса тиббий кўрикдан ўтказилиб, бепул даволаниши учун йўлланма берилди, ахлоқ тузатиш ишларини ўтаётган 17 нафар ёшларни жазосини муддатидан олдин озод этиш бўйича судларга тақдимнома киритилди.
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов “Ёшлар куни” муносабати билан Арнасой туманидаги бир гуруҳ ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўрганишга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда уларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларнинг ҳал этилиши алоҳида назоратга олинди.
Тадбир давомида 23 нафар ишсиз ёшлар ўзларига маъқул келган бўш иш ўринларига ишга жойлашишди.
Шу билан бирга, туманда чорвачилик фаолияти билан шуғулланиб, тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ёш тадбиркор фаолияти билан ҳам танишилди.
Click here to claim your Sponsored Listing.
Location
Category
Contact the business
Address
Jizzakh
130100
