Uchtepa tumani hokimligi Uy joy kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi

Uchtepa tumani hokimligi Uy joy kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi

Share

Учтепа туманида кўп қаватли уй-жой фондини яхшилаш, ко?

12/03/2022

Туманимиз фуқаролари диққатига!

Шайхонтоҳур туманида ўрта босмли ер ости Д-108 газ қувурида аниқланган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари 2022 йил 12 март санасига тезкорлик билан режалаштирилган.
Шу сабабли, Учтепа туманининг “Дегрез”, “Боғичинор”, “Бекобод”, “Қорёғди”, “Шарқ Гули”, “Жарбулоқ”, “Истирохат”, “Шафтолизор”, “Хондамир”, “Шарқ Юлдузи” “Оқмачит”, “Қуйидархон”, “Ўткир”, ва “Зулфизар” маҳаллаларида табиий газ таъминоти соат 10-00 да вақтинча тўхтатилди.
Ҳозирда таъмирлаш ишлари давом эттирилмокда. Таъмирлаш ишлари якунлангач, ушбу махаллаларда табиий газ етказиб берилиши тикланади.

Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз!

Uchtepa tumani kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi 05/03/2022

Учтепа туманида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида юзага келган муаммоларини ҳал этиш мақсадида очилган телеграм каналларига обуна бўлинг.

Каналлар ⬇️⬇️⬇️

Учтепа туман "Тошиссиққуввати" бўлими
👉 https://t.me/UchtepaToshissiqquvvati

Учтепа туман Электр таъминоти корхонаси
👉 https://t.me/uchtepa_TETK

Учтепа туман Махсустранс корхонаси
👉 https://t.me/uchtepamaxsustrans

Учтепа тумани Газ таъминоти бўлими
👉 https://t.me/uchtepa_tuman_gaz

Учтепа туман Ташқи ёритиш бўлими
👉 https://t.me/toshshahrnur

Учтепа туман Сув таъминоти бўлими
👉 https://t.me/Uchtepa_suv_taminoti

Учтепа туман Каналлар бошқармаси бўлими
👉 https://t.me/kanallar_boshqarmasi_Uchtepa

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва
ободонлаштириш мажмуаси https://t.me/uchtepa_kommunal

Uchtepa tumani kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi Учтепа тумани ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари мажмуаси https://www.facebook.com/Uchtepa.kommunal

Photos from Uchtepa tumani hokimligi Uy joy kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi's post 05/03/2022

Кўп қаватли уй-жойларга сифатли хизмат кўрсатилади

🏢Учтепа тумани аҳолисига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида бугунги кунда кўп қаватли уйларга бириктирилган бошқарув компанияларини мавжуд бинолари қайта таъмирланмоқда.

📍"AREBA CLASS" МЧЖ бошқарув компанияси "Боғобод" ва "Кўхна Чўпонота" маҳаллаларидаги 87 та кўп қаватли уйларга сифатли хизмат кўрсатишни режа қилиб олган.

🛠Айни дамда бошқарув компанияси фаолияти самарадорлигини яхшилаш мақсадида мавжуд биносида таъмирлаш жараёни кетмоқда.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва
ободонлаштириш мажмуаси

Телеграм каналига уланиш https://t.me/uchtepa_kommunal

Photos from Uchtepa tumani hokimligi Uy joy kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi's post 05/03/2022

"Яшил майон" умуммиллий лойиҳаси доирасида.

♻️ Об-ҳаво шароитига қарамай Учтепа туманида яшил макон тадбирлари давом эттирилмоқда.

♻️ Бугун, туман оқова сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан Тошкент катта халқа йўлининг Пойгоҳ кўчасида 50 туп мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари ташкил этилди.

🌷Диёробод маҳалласида кўп қаватли уйлар олди майдонларига гул кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва
ободонлаштириш мажмуаси

Photos from Uchtepa tumani hokimligi Uy joy kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi's post 05/03/2022

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари.

✅ Учтепа туманида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суратларда давом этмоқда.

♻️ Ҳар бир кўп қаватли уй ҳудудини обод қилиш мақсад қилиб олинган. Бугунги кунда, ташкил этилган ишчи гуруҳлари, туман ҳокимлиги ва бошқарув компаниялари вакиллари фаоллигида уйлар олди тупроқлар юмшатилиб, гуллар ва кўчатлар экилиб, дарахтлар таги оқланмоқда.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва
ободонлаштириш мажмуаси

Photos from Uchtepa tumani hokimligi Uy joy kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi's post 25/02/2022

❇️ Учтепа туманидан оқиб ўтувчи Бўз сув каналининг 3,5 км қисмида қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитар ҳолатини яхшилаш ишлари давом эттирилмоқда.

♻️Ҳар куни канал бўйида 20 га яқин ишчи ва 5 дан ортиқ техникалар шиддат билан ишлашмоқда.

♻️Туман аҳолиси учун мазкур канал қирғоқ бўйида янги кўринишда сайилгоҳ ташкил этилиши режалаштирилган.

👉 Бу ҳақида онлайн бўлиб ўтадиган эфиримизда батафсил таништириб ўтамиз.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва
ободонлаштириш мажмуаси

Photos from Uchtepa tumani hokimligi Uy joy kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi's post 25/02/2022

"Ватан остонадан бошланади" деб бежиз айтишмаган.

✅ Бугун туманда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суратларда давом этмоқда.

✅ Ҳар бир уй, ҳар бир йўлак ана шундай чиннидай бўлиши учун Учтепа аҳолиси жонбозлик кўрсатмоқда.

✅ Ҳудудларда кўп қаватли уйларни кириш йўлаклари уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан таъмирланмоқда.

♻️Ҳар бир уй олдида дарахт ва гул кўчатларини ўтказиш учун жойлар ҳозирланмоқда.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва
ободонлаштириш мажмуаси

Photos from Uchtepa tumani hokimligi / Хокимият Учтепинского района's post 06/11/2021
Photos from Uchtepa tumani hokimligi Uy joy kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi's post 21/08/2021

Эрта тонгдан Махсустранс корхонасида ҳам умумхалқ хайрия хашари ишларига старт берилди.
Кун давомида корхонанинг 35 дан зиёд махсус техникалари ва 1110 нафар ишчи ходимлари кўмагида маҳаллаларда умумхалқ хайрия хашари давомида йиғилиган чиқиндилар чиқариб ташланади ва ҳудудлар ободонлаштирилади амалга оширадилар.

Хашар ишлари давом этади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва
ободонлаштириш мажмуаси

Photos from Uchtepa tumani hokimligi Uy joy kommunal xizmat ko'rsatish majmuasi's post 21/08/2021

Бугун эрта тонгдан Учтепа туманининг барча маҳалла, корхона ва ташкилотларида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бошланди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, ўқув масканлари, қабристон ва зиёратгоҳларда умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Хашар ишлари давом этади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва
ободонлаштириш мажмуаси
Бизни телеграм каналида кузатинг. Каналга уланиш
Telegram: https://t.me/uchtepa_kommunal

21/08/2021

Ҳашар меҳрибон ва бунёдкор халқимиз характерига уйғун тушунча. Улар азал-азалдан барча эзгу ишларни бирдамликда, хушчақчақликда, ҳашар йўли билан бажарган.

21 август куни умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этайлик, азиз учтепаликлар!
—————
Хашар - это концепция, которая соответствует характеру нашего доброго и созидательного народа. С незапамятных времен люди совершали все добрые дела в единстве, радости и хашаре.

Дорогие Учтепинцы, давайте примем участие во всенародном хашаре 21 августа!

Бык и корова устроили свидание в подъезде дома 17/07/2021

Фейк хабар тарқатиш кимга керак бўлди?

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда “Тошкентдаги домларнинг бирида мол боқишмоқда“ , шунингдек, "Учтепа туманида кўп қаватли уйда сигир боқишмоқда экан" сарлавҳали хабар тарқалди.

Табиийки, республикамизнинг турли вилоят ва туманларидан Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизматига "Наҳотки бу рост бўлса", - деган мазмундаги савол ва хавотирлар билдирилди.

Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати расман шуни маълум қиладики:

Ушбу хабар ҳақиқатдан мутлақо йироқ бўлиб, аслида бу воқеа 2012 йилнинг 8 августида Россиянинг Иркутск вилояти Чун туманидаги қўрғонларнинг бирида содир бўлган ва бу хабар https://www.mk.ru/incident/2012/08/08/734866-byik-i-korova-ustroili-svidanie-v-podezde-doma.html сайтида эълон қилинган.

Шу боис, фейк (ёлғон) хабарлар тарқатаётган ҳамкасбларимиз ва ОАВ ходимларига мамлакатимиз қонунчилигида ёлғон ва нотўғри маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Учтепа тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Бык и корова устроили свидание в подъезде дома К ужасу местных жителей животные средь бела дня уединились на лестничной клетке жилого дома — здесь их и застукали сотрудники МЧС, приехавшие по вызову.

Want your business to be the top-listed Government Service in Tashkent?

Click here to claim your Sponsored Listing.

Location

Telephone

Website

Address

Фарход 21
Tashkent
100126

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00
Saturday 09:00 - 18:00