10/05/2024
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган III Тошкент ҳалқаро инвестиция форумида "Махсус иқтисодий зоналардаги янги истиқболлар" мавзусида бағишланган ялпи мажлисида Чилонзор туман "Индустриал ҳудуд" дирекцияси ўринбосари Ф.Азимов иштирок этди.
Мазкур мажлис мобайнида Туркиянинг Ostim Саноат ҳудуд кузатув кенгаши раиси Orhan AYDIN бошчилигидаги делегация (кенгаши раиси ўринбосари Sitki ÖZTUNA, ҳудудий директор Adem ARICI, бош директор Abdullah ÇÖRTÜ) аъзолари билан музокаралар олиб борилди.
Музокаралар мобайнида ўзаро хамкорликни ривожлантириш, Туркия тажрибасини ўрганиш ҳамда "Индустриал ҳудуд"нинг мастер режасини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.
Ушбу Ostim Саноат ҳудуд кузатув кенгаши раиси Orhan AYDIN билан жорий йилнинг 2 май куни Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев ўртасида расмий учрашув амалга оширилган.
10/05/2024
Туман ҳокимига топотасвир тақдим этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-201-сон қарори асосида туман ҳокимлигининг тегишли қарори билан «Чилонзор индустриал ҳудуд»ни бошқариш дирекцияси ташкил этилди ва фаолиятини бошлади ҳамда 320 га ҳудудга «Чилонзор индустриал ҳудуд» мақоми берилди.
Мазкур қарорнинг 4-бандида: «Индустриал ҳудуд» таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари ўрнатилган тартибда тасдиқланиши белгиланган.
Бугунги кунда «Индустриал ҳудуд»нинг 320 га майдони топотасвир ишлари бажарилиб, чегара ҳудудлари тасдиқланиш учун туман ҳокимига тақдимоқ қилинди.
28/12/2023
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-201-сон қарори асосида туман ҳокимлигининг тегишли қарори билан «Чилонзор индустриал ҳудуд»ни бошқариш дирекцияси ташкил этилди ва фаолиятини бошлади ҳамда 320 га ҳудудга «Чилонзор индустриал ҳудуд» мақоми берилди.
📑 «Индустриал ҳудуд»да жойлашган тадбиркорлик субъектларига «Индустриал ҳудуд» кичик саноат зонаси иштирокчиси мақоми Гувохномасини бериш ишлари бошланди.
📌 "Toshkent Rizq Baraka" МЧЖ, "Orient Ceramic" МЧЖ, "Lazzatli Taom Ziravorlari" МЧЖ, "Millenium Light" МЧЖ ва ҳудуддаги бошқа корхоналарга топширилди. Бугунги кунда жами 14 та корхоналарга Гувохномалар топширилди.
22/12/2023
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенат кенгашининг 2023 йил 21 февральдаги "Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан парламент назоратининг самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги қўшма қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Депутатлар "Индустриал ҳудуд"даги Чипс ва сухарик махсулотларини ишлаб чиқарувчи "East West Invest" МЧЖ ҚК ҳамда ипдан мато тўқиш фаолияти билан шуғулланувчи "Kent Food" МЧЖларда ташкил этилган янги иш ўринлари ҳамда ишчи ходимларга яратилган шароитлар билан танишишди.
21/12/2023
"Eclair Cosmetics" МЧЖ томонидан Eclair брэнди остида аёллар косметикасини ишлаб чиқариш лойиҳаси.
"Индустриал ҳудуд"га Прехидент ташрифидан сўнг 14 та давлатларга эксопрт амалга оширмоқда. Корхонани модернизация қилиш бўйича Сингапур ҳамда Япония компаниялари билан хамкорлик қўйиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Хозирда 80 та фуқароларнинг бандлиги таъминланган.
21/12/2023
"Atlas Invest" МЧЖ томонидан "Kashtan" брэнди остида ишлаб чиқарилаётган юқори сифатдаги мбель махсулотлари ҳамда кўчма ақилли уй лойиҳаси.
Ушбу лойиҳа 0,5 га ер майдонида жойлаши, хозирда 150 та фуқароларни бандлиги таъминланган.
21/12/2023
"Индустриал ҳудуд"да "Kent Food" МЧЖ томонидан қиймати 2,0 млн.долларлик калава ипдан мато тўқиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Натижада 50 та янги иш ўринлари яратилади.
21/12/2023
Саудия Арабистоннинг Data Volt компаниясига маълумот марказини ташкил этиш бўйича "Индустриал ҳудуд"даги давлат мулки объектлари ҳамда бўш ер майдонлари билан таништирилди.
Data Volt компанияси томонидан тўғридан тўғғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2 та лойиҳа амалга оширишни режалаштиришган. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 90,0 млн АҚШ долларни ташкил этади.