03/12/2020
Жорий йилнинг 1 декабрь куни Андижон вилояти Савдо-саноат палатасида ташкил этилган «Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси» фаолияти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси вилояти мудири А.Араббоев кириш сўзи билан очиб, Фармон доирасида клиникада амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. Сўнг, сўзни Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Асқаровга берди. И.Аскаров томонидан Фармон доирасида ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича ахборот берди. Матбуот анжуманида журналистлар, Республика ва маҳаллий телевидениялар мухбирлари, газета таҳририятлари ҳамда муҳаррирлари ва тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтди.
25/11/2020
Андижон вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят кенгаши хамда вилоятдаги мутасадди ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда Бугун соат 16:00 дан 20:00 гача Фейсбук орқали Тадбиркорларнинг электрон мурожаатларини онлайн қабул қилишни бошлади.
18/11/2020
ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!
Андижон вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят кенгаши билан ҳамкорликда жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 16-00 дан 20-00 гача Фейсбук орқали
Тадбиркорларнинг электрон мурожаатлари онлайн қабули ўтказилади!
16/11/2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6096-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича Андижон вилоятида ташкил этилган “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш Клиникаси” томонидан амалга оширилаётган ишлар ва тадбиркорларни қизиқтирган масалалар бўйича Бош вазир қабулхонаси ва Давлат активларини бошқариш бошқармаси ҳамкорликда пресс-конференция ташкил этилди. Тадбир давомида тадбиркорлар, журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
16/11/2020
Балиқчи туманидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатлари кўриб чиқиш қабулхонаси, “Мадад” ННТнинг Балиқчи туман ҲМБ ходимлари,Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати Ўзбекистон либерал-демократик партияси Балиқчи туман кенгаши раиси ўринбоасри-аппарат рахбари М.Тохлибоева ва туман кенгаши депутати С.Худойбердиева тумандаги тадбиркорлик субъектларини муаммоларини жойларига чиқиб ўрганиб, сайёр қабуллар ташкил этиш борасида тадбиркорларга тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Жумладан, тумандаги Ботир МФЙда жойлашган "Мухлисахон Қалб нури" МЧЖ, Ифтихор МФЙда жойлашган "Қувватул-Камол" МЧЖда ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишди. Уларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Келгусида, тадбиркорлик фаолиятини юритишда, муаммоларга дуч келган тақдирда мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.
16/11/2020
Андижон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамда Андижон шаҳар СЭС ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, уларда мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этишда амалий ёрдам берилмоқда. Шунингдек, пандемия шароитида вирусни юқтириб олишдан сақланган ҳолда фаолиятларини амалга оширишлари ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
13/11/2020
Андижон вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва ЎзЛиДеП Андижон вилояти Кенгаши масъуллари билан хамкорликда ишлаш борасида амалий мулоқот ўтказилди.
13/11/2020
Андижон вилояти Бўстон туманидаги Бош вазир қабулхонаси ходимлари, Хукумат томонидан хозирги кунда тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.
24/03/2020
Хурматли Тадбиркорлар ва чет-эллик инвесторлар Бош вазир қабулхоналари сизларга ўз фаолиятингизни олиб боришингизда ёрдам беради.
20/03/2020
e-auksion.uz сайтида тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг!
20/03/2020
Андижон вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Тадбиркорга мададкор.
06/03/2020
Олтинкўл туманидаги Бош вазир қабулхонаси ва туман ҳокимлиги билан хамкорликда сайёр қабул ўтказилди.