04/06/2026
Яккасарой тумани прокурори Б.Шамшиев, туман ҳокими Н.Аллаберганова ҳамда Депутатлар иштирокида мактаб битирувчилари билан мулоқот ўтказилди
Мулоқот давомида туман раҳбарлари битирувчиларга таълим олиш, касб танлаш ва келажакда ўз ўрнини топиш масалалари юзасидан муҳим тавсия ва маслаҳатлар берди.
Учрашувда ёшларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, мақсадли ҳаракат қилиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида фикрлар билдирилди.
Мазкур мулоқот ёшлар учун ҳаётий тажриба ва йўл-йўриқ беришга қаратилган очиқ мулоқот майдонига айланди.
04/06/2026
Шайхонтоҳур тумани прокурори А.Усманов раҳбарлигида тумандаги 2-сонли Республика “Абу Али Ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумида очиқ мулоқот тарзидаги “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ҳар бир ёшлар билан алоҳида суҳбатлашилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди ва ҳал этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
04/06/2026
Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев ва Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтиришга қаратилган ташаббуслар илгари сурилди ва келгусида қўллаб-қувватланишига келишиб олинди.
04/06/2026
Давлат раҳбари томонидан ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқотида ҳар ҳафтанинг Пайшанба куни “Ёшлар куни” деб эълон қилинди.
Шунга кўра, Янгиҳаёт тумани прокурори М.Э.Шукуруллаева раҳбарлигида Янгиҳаёт туманидаги 285-сонли умумтаълим мактабида битирувчи синф ўқувчилари билан очиқ мулоқот тарзидаги “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ-мулоқот тарзидаги суҳбат ўтказилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди ҳамда ёшларга тегишли йўналиш ва маслаҳатлар берилди.
04/06/2026
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар сиёсатига доир топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманида “Пайшанба - ёшлар куни” доирасида 357-сонли умумтаълим мактабида ёзги соғломлаштириш оромгоҳининг тантанали очилиш маросими бўлди.
Тадбирда Чилонзор тумани прокурори Т.Б.Хусанов ва тумандаги маъсуллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбир сўнгида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонликка, спортга, санъатга ва касб-ҳунар ўрганишга кенг жалб қилиш масалалари юзасидан маъсулларга топшириқлар берилди.
04/06/2026
Давлат раҳбари томонидан ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқотида ҳар хафтанинг пайшанби куни “Ёшлар куни” деб эьлон қилинди.
Шунга кўра, Юнусобод тумани прокурори Я.А.Абдураҳмонов раҳбарлигида мутасадди идоралар билан бирга очиқ мулоқот тарзидаги “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ҳар бир ёшлар билан алоҳида суҳбатлашилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди ва ҳал этиш бўйича масьулларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, учрашувда 35 нафар ёшларга ўқув марказларига ҳамда тиббий кўрикга йўлланмалар берилди.
04/06/2026
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
“NIGOH.UZ“ каналида фермер хўжаликлари томонидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги тракторлари расмийлаштириб берилмаётганлигидан норозиликлари ҳақида хабар жойлаштирилган.
Аниқланишича, “Agro Stroy Lizing” МЧЖ мансабдор шахслари “Artum trans servis“, “Artum invest” МЧЖлардан лизинг асосида олинган қишлоқ хўжалиги тракторларини турли жисмоний ва юридик шахсларга сотиб юбориб, лизинг корхоналари манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида, “Artum trans servis“, “Artum invest” МЧЖлар жабрланувчи тариқасида эътироф этилиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.
Ҳозирда, лизингга олинган қишлоқ хўжалиги тракторлари бошқа шахсларга сотиб юборилганлиги ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
04/06/2026
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар сиёсатига доир топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Олмазор туманида “Пайшанба - ёшлар куни” доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тумандаги “Хазрати Имом”МФЙ худудида ўтказилган мулоқотда Олмазор тумани прокурори А.Г.Ахунов, ёшларга масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда прокурорга бириктирилган туманда истиқомат қилувчи ёшлар қатнашди.
Жараён давомида ёшларнинг мурожаатлари бирма-бир эшитилиб, уларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш, тадбиркорликка жалб этиш ва имтиёзли кредитлар ажратиш масалалари юзасидан амалий ечимлар таклиф этилди.
Раҳбарлар томонидан мутасадди ташкилотларга ҳар бир мурожаатни назоратга олиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш юзасидан топшириқлар берилди.
04/06/2026
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар сиёсатига доир топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Олмазор туманида “Пайшанба - ёшлар куни” доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тумандаги “Хазрати Имом”МФЙ худудида ўтказилган мулоқотда Олмазор тумани прокурори А.Г.Ахунов, ёшларга масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда прокурорга бириктирилган туманда истиқомат қилувчи ёшлар қатнашди.
Жараён давомида ёшларнинг мурожаатлари бирма-бир эшитилиб, уларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш, тадбиркорликка жалб этиш ва имтиёзли кредитлар ажратиш масалалари юзасидан амалий ечимлар таклиф этилди.
Раҳбарлар томонидан мутасадди ташкилотларга ҳар бир мурожаатни назоратга олиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш юзасидан топшириқлар берилди.