31/07/2023
Сирдарё вилоят прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов, вилоят ИИБ бошлиғи С.Джабаров раҳбарлигида, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ИИБ ходимлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Гулистон шаҳар ҳудудида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятлар, криминоген вазият, "маҳалла бешлиги"нинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ҳамда унинг профилактикасидаги фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Хусусан, шаҳардаги “Янгиҳаёт", "Тараққиёт", "Намуна", "Улуғйул" маҳалласида жиноятларни олдини олиш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаётганлиги таькидлаб ўтилди.
Йиғилиш якунига кўра, масъулларга мавжуд камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини ҳамкорликни янада кучайтирган ҳолда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)
08/05/2023
Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Л. Қаландаров ҳамда масъул идора раҳбарлари томонидан туман-шаҳар деҳқон бозорларида ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида "даладан дастурхонгача" тамойили асосида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати ва нарх-навоси ўрганилмоқда.
Хусусан, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар нархлари назорат тартибида ўрганилиб, сотувчи ва тадбиркорлар билан суҳбатлашилмоқда.
Ўрганиш натижаси бўйича масъулларга аҳолини бирламчи турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-навонинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ташкил этилмоқда.
Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)
26/04/2023
Давлат Дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят прокурори ўринбосари А.Муллажанов раҳбарлигидаги Штаб томонидан жойига чиққан ҳолда ҳар бир объектда тизимли мониторинг ўрнатилганлиги ўрганилиб, ижроси кечикаётган ва қурилишлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, объектларни фойдаланишга топшириш, маблағларни иқтисод қилиш ва янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.
Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)
20/04/2023
Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят прокуратураси органлари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманида рўйхатга олинган "қизил" тоифага ажратилган 20 нафар ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъул ижрочиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Telegram (https://t.me/sirdaryoviloyatprokuratura) | Instagram (https://instagram.com/sirdaryo_prokuratura) | Facebook (https://fb.com/ProkuraturaSV)