Odiljon Sattarov
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш
22/05/2025
Бугун кенжа фарзандим Ашрафжон 2-синфни аъло баҳоларга якунлади. Сўнгги қўнғироқда синфи билан саҳна кўриниши тайёрлашди. Уни кўриб ўзимни ёшлигим эсимга тушиб кетди. Ўқирдик, изланардик, ҳеч тинмасдик илм эгаллашга иштиёқимиз ниҳоятда баланд эди. Бугун ёшлар учун давлатимиз томонидан замонавий илм олишга барча шароитлар яратилган. Улар биздан ҳам юқори марраларни эгалласин ва юртимиз равнақи, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрнини юксалтиришда олаётган билим, кўникма ва ҳаётий тажрибаларини сафарбар қилишларида Яратганнинг ўзи қўлласин!
Хориждаги ўзбек тили ўқитувчилари учун 1-малака ошириш курслари якунланди.
19/04/2024
Германиядаги сафаримизни Аусбилдинг дастури асосида Штайнбах шаҳрида таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ватандошлар холидан хабар олиш билан давом эттирдик. Шунингдек, уларнинг ўқиш ва меҳнат қилиш шароитлари билан яқиндан танишдик. Наврўз байрами муносабати байрам дастурхони, санъаткорларнинг чиқишлари маҳаллий халқ, иш берувчилар ва ватандошлар учун бирдек манзур бўлди.
18/04/2024
Берлин шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонасида Эл-юрт умиди жамғармаси стипендиатлари, Германияда таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотлар ташкил этилди. Ёшларнинг таклифлари, уларнинг шижоати ҳақиқатдан ҳам таҳсинга сазовор. Уларнинг барчаси Янги Ўзбекистоннинг Олтин Фондлари.
18/04/2024
Чехиянинг Прага шаҳрида Наврўз танталари бир гуруҳ ватандошлар билан яна давом этди. Унда Прагада тадбиркорлик қилаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ватандошлар жамланди. Самимий суҳбат, келгусидаги истиқболли режалар асосий муҳокама қилинган мавзулар. Шунингдек, Чехиядаги барча ватандошлар Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлардан жудаям мамнунлигини билдиришди.
14/04/2024
Кеча Заковат интелектуал ўйини якунланди.
3- ўринни Туркистон жамоаси қўлга киритган бўлса, 2- ўрин Gauss жамоасига, 1- ўрин Westfalia жамоасига насиб этди.
15 та тадбирда фаол қатнашган жамоаларга Фонд томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, 3- ўринни олган жамоанинг ҳар бир аъзосига Планшет, 2- ўринни қўлга киритган жамоанинг ҳар бир аъзосига Ноутбук ва 1 ўринни олган жамоа аъзоларига Ўзбекистон бўйлаб бир ҳафта муддатга саёҳат тур пакети сертификати топширилди.
Мазкур тадбир Германиядаги ватандошларни янада бирлаштирди ва анча яқинлаштирди.
Шу билан бирга, ватандошлар учун байрам дастурхони ҳамда Ўзбекистонда кўзга кўринган хонандаларнинг чиқишлари, куй-қўшиқлари бирдек манзур бўлди.
Биз бугун эрталаб Берлиндан Прагага йўл олдик.
13/04/2024
Наврўз байрамларини Германияда таҳсил олаётган ва фаолият олиб бораётган ёшлар ўртасида Заковат интелектуал ўйинини ўтказишдан бошладик. 18 та жамоага омад тилаймиз. Ғолибларга Фонд номидан ажойиб совғалар тайёрланган. Кун давомида албатта хабар берамиз.
Click here to claim your Sponsored Listing.
Location
Category
Contact the business
Telephone
Website
Address
Muqimiy 166
Tashkent
100087
Opening Hours
| Monday | 09:00 - 17:00 |
| Tuesday | 09:00 - 17:00 |
| Wednesday | 09:00 - 17:00 |
| Thursday | 09:00 - 17:00 |
| Friday | 09:00 - 17:00 |
