31/05/2026
Россия дрони Руминияда турар-жой биносига келиб урилди
Руминия Фавқулодда вазиятлар бош инспекцияси Галац шаҳридаги кўп қаватли уйга дрон урилгани ва 10-қаватдаги хонадонда ёнғин содир бўлганини маълум қилди.
🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/864073
31/05/2026
Давлат мукофотлари топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ мамлакатимизда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантириш, миллий маънавиятимизни бойитиш, халқимизнинг маданий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, бой тарихий-маданий асраб-авайлаш ҳамда Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш йўлидаги самарали меҳнатлари учун бир гуруҳ маданият, санъат ва адабиёт намояндалари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/864069
31/05/2026
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун Эдмонтонга етиб келди.
Жамоамизни аэропортда Ватандошларимиз ва қардош мухлислар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Канада - Ўзбекистон учрашуви 2 июнь тонгги соат 06:00 да старт олади.
Жаҳон чемпионатига доир янгиликларни jch.uza.uz сайтида кузатиб боришингиз мумкин.
31/05/2026
“ПСЖ” қаторасига иккинчи йил Европада тенгсиз
Европа чемпионлар лигасининг жорий мавсум финал учрашувига Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги “Пушкаш Арена” стадиони мезбонлик қилди. Унда Англиянинг “Арсенал” ҳамда Франциянинг “ПСЖ” клублари бош соврин учун майдонга чиқди.
🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/863985
31/05/2026
Марҳум ижодкорларнинг оила аъзоларига давлат мукофотлари топширилди
Президент фармонига биноан мамлакатимизда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/863987
30/05/2026
Борлиқ ҳақида инсоният тасаввурини ўзгартирган олим
Коинотни теранроқ англашимизга инқилобий ҳисса қўшган олим Стивен Ҳокингнинг ногиронлик аравачасидаги қиёфаси – боши бир оз ёнга қийшайган, қўллари бошқарув тугмалари устида туташган ҳолати бутун дунё аҳли тасаввурини ўзига ром этган эди. У гўё ақлнинг модда устидан ғалабаси рамзига айланганди. Қадимги Юнонистондаги Делфа башоратчиси каби унинг жисмоний ожизлиги гўё ғайритабиий иқтидор билан қоплангандек туюларди: бу қобилиятлар унга фазо бўйлаб эркин саёҳат қилиш, баъзан эса оддий инсонлар англай олмайдиган сирларни очиш имконини берарди.
🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/863898
30/05/2026
ЕЧЛ финалида “Арсенал” ва “ПСЖ” бугун тўқнашади
Европа Чемпионлар лигасининг жорий мавсум финал учрашуви бугун 30 май куни мамлакатимиз вақти билан соат 21:00да Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади.
🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/863859
30/05/2026
Сенатда бир гуруҳ маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларига давлат мукофотлари топширилди
Куни кеча давлатимиз раҳбарининг “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/863905
30/05/2026
Умар Ражабов: ҳар бир асар - бир ҳикоя (+видео)
2-қисм
🎥 https://youtu.be/3VPUXU0s_vo
🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/863862
30/05/2026
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакилларининг меҳнати эътирофи
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/863874