21/10/2025
Ҳар бир миллатнинг юраги – унинг тилидир. Тил – миллатнинг маънавий қиёфаси, тарихий хотираси ва маданий меросини асраб қолувчи муқаддас қадриятдир. Шу маънода 21 октябрь санаси – ҳар бир ўзбек учун ғурур ва ифтихорга тўла байрам.
Бугунги байрамни юксак руҳ билан қарши олайлик ва она тилимизнинг ҳар бир сўзини қалбимизда асрайлик. Чунки она тили — она Ватаннинг овозидир!
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ўзбек тили –бизнинг миллий ғуруримиз ва давлатчилигимиз рамзидир. Бу тилни севиш, улуғлаш ва ривожлантириш ҳар бир фуқаромизнинг муқаддас бурчидир”.
21 октябрь – фақат тарихий сана эмас, балки миллий ғурур байрами. Бу кун ҳар бир юртдошимиз қалбида она тилига муҳаббат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлайди. Она тилимиз барҳаёт, юртимизда маънавият ва бирлик ҳукмрон бўлаверсин!
21/10/2025
Жасорат туйғуси мустаҳкамланаётган масканда ҳарбийча мулоқот
Учкўприк туманидаги 20-умумтаълим мактаби — "Жасорат мактаби"да ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини ошириш мақсадида "Қўмондон ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди.
Учрашувда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, туман ҳокими ўринбосарлари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, таълим масканининг устоз ва мураббийлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида сўз олганлар ёшларга ҳарбий хизматнинг шарафли бурч эканини, Ватан тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш йўлида ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, замонавий технологиялар асосида ташкил этилаётган ҳарбий таълим тизими, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Учрашув жараёнида фахрийлар ўз ҳаёт йўлларидан ибратли мисоллар келтириб, ёшларни Ватанга садоқат, жасорат, интизом ва фидойиликка чорлашди. Ўқувчи ёшлар эса ўз навбатида ҳарбий хизматчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, самимий мулоқот тарзида фикр алмашдилар. Тадбир якунида фаол ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Қайд этиш жоизки, "Жасорат мактаблари"да бу каби учрашувларнинг ўтказилиши бежиз эмас. Чунки жорий йилдан бошлаб мамлакатимизда ушбу мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, улар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, интизом ва садоқат руҳида тарбиялашнинг янги босқичига айланди. Шундай тадбирлар орқали ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, бурчни ҳис этиш ва масъулият билан хизмат қилиш туйғулари янада мустаҳкамланмоқда.
Тадбир доирасида мактаб ҳовлисига Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги номидан рамзий дарахт кўчати экилди.
21/10/2025
Аюбхонга янги хонадон топширилди
Президентимиз ташаббуси билан юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароитлар яратилмоқда.
Учкўприк туманининг Шеробод қишлоғида яшовчи Аюбхон Жўраевга “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган янги хонадоннинг топширилиши шу каби инсонпарвар ислоҳотларнинг ёрқин намунаси бўлди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, миллий гвардия ҳамда "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази масъуллари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Зарур маиший жиҳозлар билан таъминланган, қулай шароитга эга бўлган хонадонда жам бўлганлар уй эгасига эзгу тилакларини билдиришди.
18/10/2025
Учкўприк тумани фермерлари пахта етиштириш шартномавий режасини бажарди
Пахтачиликда ўзига хос бой тажрибага эга бўлган Учкўприк тумани фермерлари пахта етиштириш шартномавий режасини вилоятда биринчилардан бўлиб бажардилар.
Миришкор деҳқонларнинг узоқ йиллик фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси қўл келиб, бугун юксак хирмон барпо қилинди.
Жорий йилда 194 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 100 гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 22 минг 500 тоннадан зиёд пахта ҳосили топширилди.
Туманда пахтачиликда илм-фан ва инновацияларга асосланган ҳолда ҳосилдорликни ошириш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берди.
"Саховатли ҳамкорлик","Қўштепа сардори", "Норқўзиев Абдураҳим", “Ҳакимбой”, “Эсонбой ота” каби фермер хўжаликларида ўртача 55 центнердан ортиқ ҳосил олиниб, юқори кўрсаткичларга эришилди.
17/10/2025
Қирқ қишлоғида янги кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди
Учкўприк тумани “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғини Қирқ қишлоғида янги кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Туман маҳаллий бюджетидан ажратилган қарийб 400 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган янги кўприк автотранспорт воситалари ва пиёдаларнинг қулай ҳаракатланишида муҳим ўрин тутади.
Янги кўприк фойдаланишга топширилиши муносабати билан Учкўприк тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси тасарруфидаги Яккамулла ва Ёйилма қишлоқларини боғловчи 40V055 автомобиль йўлида транспорт воситалари ҳаракати қайта тикланди.
17/10/2025
“Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида йўллар асфальтланиб, обод ва равон бўлмоқда
Учкўприк тумани маҳаллаларида ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, жумладан, ички йўллар ҳолатини яхшилаш ва уларни таъмирлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Мазкур жараёнда “маҳаллабай” ўрганишлар натижасида аҳоли мурожаатлари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур хайрли ишлар “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида давом эттирилди. Маҳалла ҳудудидаги Олтин водий, Маъмур ва Қумбости кўчаларига асфальт ётқизилиб, соз ва равон ҳолга келтирилди.
Маҳаллаларда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар давом эттирилмоқда.
17/10/2025
Учкўприклик спортчилар жаҳон кубогида бронза медалларини қўлга киритди
Тошкент шаҳридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабида кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги баҳслари ўтказилди.
Бутунжаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси (WAKO), Ўзбекистон спорт вазирлиги, мамлакатимиз кикбоксинг ассоциацияси томонидан қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу жаҳон кубогида 40 давлатнинг 2 минг 311 нафардан ортиқ кикбоксинг усталари совринли ўринлар учун куч синашди.
Мусобақада Учкўприк тумани спорт мактаби кикбоксингчилари ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришди. Жумладан, Махсуджон Маҳмудов (94 кг), Асадбек Содиқов (75 кг), Абдулазиз Абдуллаев (57 кг) бронза медалларини қўлга киритди.
11/10/2025
“Ko‘mir ta’minot” MCHJ Farg‘ona filialining 8 ta - Marg‘ilon, Quvasoy, Beshariq, Buvayda, Oltiariq, Qaqir, Quva va So‘x ko‘mir omborlarining navbatchi telefon raqamlari
➖“Ko‘mir ta’minot” MCHJ Farg‘ona filiali
☎️ 99 170-55-05
➖Marg‘ilon ko'mir ombori
☎️ 95 105-10-00
➖Quvasoy ko‘mir ombori
☎️ 98 222-00-31
➖ Beshariq ko‘mir ombori
☎️ 90 567-85-25
➖Buvayda ko‘mir ombori
☎️ 93 480-77-47
➖Oltiariq ko‘mir ombori
☎️ 93 270-74-00
➖ Quva ko‘mir ombori
☎️ 91 323-19-45
➖Qaqir ko‘mir ombori
☎️ 91 783-59-55
➖So'x ko‘mir ombori
☎️ 99 535-61-10
11/10/2025
"Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар билан ишлаш" мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди
Учкўприк туманида Президентимизнинг "Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган малака ошириш курси ташкил этилди.
Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда ташкилланган малака ошириш курсида "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этдилар.
Курс давомида Президент қарори мазмун-моҳияти ва амалдаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилиб, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасидаги янгича ёндашувлар муҳокама қилинди.
Иштирокчилар мавзу доирасидаги амалий машғулотларда фаол қатнашиб, ўз фаолиятларида қўллаш учун зарур тавсия ва методик кўникмаларга эга бўлдилар.
11/10/2025
Учкўприк туманида 120 ўринли янги мактабгача таълим муассасаси бунёд этилмоқда
Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони ва қамрови йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.
Учкўприк туманида ҳам мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ортмоқда. Шу мақсадда янги оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкилланмоқда. Мавжуд муассасалар жорий ва мукаммал таъмирланиб, эски бинолар ўрнида янгилари бунёд этилмоқда
Туманнинг “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 35-давлат мактабгача таълим муассасаси учун икки қаватли замонавий бино қурилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур мактабгача таълим ташкилотининг 90 ўринли эски биноси 1956 йилда қурилган бўлиб, фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Шу боисдан муассаса учун янги бино қуриш масаласи жорий йил инвестиция дастурига киритилди.
Лойиҳа қиймати 7 миллиард 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган ушбу янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилгандан сўнг 120 нафар кичкинтойни бағрига олади.
Айни кунда мактабгача таълим муассасасида “Саховатли Сотволди ота” пудратчи ташкилоти қурувчилари томонидан сўнгги пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
08/10/2025
“Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўллар равон бўлмоқда
Учкўприк тумани маҳаллаларида ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, жумладан, ички йўллар ҳолатини яхшилаш ва уларни таъмирлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Мазкур жараёнда “маҳаллабай” ўрганишлар натижасида аҳоли мурожаатлари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, “Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мурожаатлари асосида маҳалла ҳудудидаги ички йўлларга асфальт ётқизилиб, соз ва равон ҳолга келтирилди.
Бу каби бунёдкорлик ишлари маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш баробарида ҳудуд аҳолисининг хурсандчилигига ҳам сабаб бўлмоқда.